Бугун олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни касбий ривожлантириш, уларнинг назарий билимини амалиётда қўллаш имкониятини янада ошириш, таълим ва бошқа кундалик харажатларини қоплаш учун иш билан таъминлаш зарурати сезилмоқда. 2022 йил 4 март куни давлатимиз раҳбари раислигида олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамиятдаги, таълимдаги жуда долзарб масалаларга алоҳида урғу берилди ва шу мақсадда жорий йилнинг 2024-йил 25-январ куни Навоий вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, Навоий давлат педагогика институти, шаҳар “Ишга марҳамат” мономарказ ва вилоят “Бахт қасри” ННТ, вилоят "Мададкор ёшлар" маркази ҳамкорлигида мономарказ биносида “Пазандачилик” ёʻналишида махсус мастер класс ҳамда “Тикувчилик” ёʻналишида оʻқув курсларини тугатган хотин-қизлар томонидан тайёрланган либослар намойиши боʻлиб оʻтди ва унда ҳамкор ташкилот раҳбарлари, талабалар қатнашди. Шу билан бирга талабалар учун касб-ҳунар ўқув курслари ва шарт-шароитлар билан таништириб ўтилди, “Пазандачилик” ёʻналишида махсус мастер класс қизлар учун жуда қизиқарли ва фойдали бўлди. Ўқиш истагини билдирган талабалар курсларга таклиф қилинди.
Яқин 30 йилда бизни қандай касблар кутмоқда?
01.05.2024