ҲАМКОРЛИК

05.04.2024

Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федератсияси делегатсияси билан учрашув ташкил этилди

    Учрашувда дастлаб, Камбагалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат мигратсияси агентлиги фаолияти, мамлакатимизда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбга ва чет тилларига тайёрлаш тизими, меҳнат мигратсияси географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан бу борада Россия иш берувчилари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳақида маʼлумот берилди.

    Шу билан бирга, Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федератсиясида мавжуд 1000 га яқин бўш иш ўринлари, ушбу бўш иш ўринлари бўйича иш берувчи корхоналар таклифлари ҳамда фуқароларни ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама этилди.

    Шунингдек, делегатсия аъзолари "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишди

Scroll to top